Ёз келди, ва биз дам олишга, денгиз ва соҳилга отланамиз. Лекин жароҳатлар, ичак инфекциялари ва бошқа бахтсизликлар бизларни ҳатто хушманзара жойларда ҳам кутиши мумкин. Керакли дори-дармонлар мавжуд биринчи ёрдам тӯпламини унутсангиз, ҳар қандай яхшилаб режалаштирилган таътил ҳам бузилади. Тӯғри йиғилган биринчи ёрдам тӯплами – кичик жароҳатлар ва тоби қочишлар сизнинг дам олишингиз бузмаслигининг кафолатидир.

Ӯзингиз билан олса арзийдиган асосий дори воситалари тӯпламини кӯриб чиқамиз. Ҳеч нарсани унутмаслик учун, тоифалар бӯйича текширамиз:

1. Кесиб олиш, ёрилиш, куйиш, шу жумладан қуёшдан куйиш
Водород перекиси, йод (ёки бетадин), кўкдори таёқчаси (улар айниқса қулай ва ихчам), малҳамлар (пластир), бинтлар ва D-пантенол асосида куйганда ишлатиладиган препаратлар.

2. Шамоллаш, грипп, ЎРВИ ва шунга ўхшаш касалликлар
Оғриқ қолдирувчи ва истма тушурувчи препаратлар. Томоқ ва бурун учун эритмалар / спрейлар, вирусга қарши препаратлар, шиллиқ қават учун антисептиклар.

3. Аллергик касалликлар
Антигистамин препаратлар (энг кам ножўя таъсирга эга,охирги авлод препаратлари мақсадга мувофиқ)

4. Заҳарланишлар, ичак инфекциялари ва фаолият бузилиши
Сорбентлар ва Экофурил® — ичак инфекцияларига қарши икки томонлама таъсир этувчи ва микрофлорани тикловчи восита – ҳар қандай биринчи ёрдам тўплами учун мажбурий препарат.

Албатта, юқорида сафар учун биринчи ёрдам тӯпламининг асосий дори воситалари тўплами қайд этилган. Унинг якуний таркиби саёҳат қилувчиларга боғлиқ. Масалан, агар Сиз болалар билан саёҳат қилаётган бӯлсангиз, бола учун мослаб, препаратлар танлашингиз керак (бу, биринчи ӯринда, истма тушурувчи ва оғриқ қолдирувчи воситаларга тегишлидир).

Агар саёҳатчида сурункали касаллик мавжуд бӯлса, сафар учун биринчи ёрдам тӯпламида бу муаммоларга қарши дори воситалари бӯлиши керак. Бир қарашда бу нарсалар аёндек туюлади, лекин инсон дори воситаларини мунтазам равишда қабул қилмаса, балки зӯрайишлар пайтида қабул қилса, уларни унутиш хавфи мавжуд.

Шунингдек, сафар учун биринчи ёрдам тӯпламининг таркиби қаерга жӯнаб кетаётганингизга боғлиқ. Масалан, агар Сиз табиат қӯйнига отланаётган бӯлсангиз, унда қуёш нуридан сақловчи ва ҳашаротлардан ҳимояловчи воситаларни олмоқ лозим. Агар Сиз чет элга таътилга отланаётган бӯлсангиз, қӯл юкидаги дори воситалари стандартларга жавоб бериши ва божхонада саволлар туғилишига сабаб бӯлмаслигига ишонч ҳосил қилинг. Самолёт бортига қӯл юкида симобли термометр ӯрнига электрон турини олса бӯлади. Гипертоникларга қӯл юкида тонометр олиб ӯтиш рухсат этилади.

← Мақолаларга қайтиш

ҚӮЛЛАШ МУМКИН БӮЛМАГАН ҲОЛАТЛАР МАВЖУД. ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН АВВАЛ ЙӮРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ
Юқорига
Қаердан сотиб олиш мумкин