Капсулалар

Экофурил®

Оғиз орқали қӯллангандан сӯнг нифуроксазид ошқозон-ичак трактида деярли сӯрилмайди ва тизимли таъсир кӯрсатмайди. Бактерияларнинг сезувчан турларига нисбатан антибактериал фаоллиги фақатгина ичак оралиғида намоён бӯлади. Ичакдан ӯзгармас ҳолатда чиқариб ташланади. Элиминация тезлиги препаратнинг дозаси ва ошқозон-ичак тракти моторикасига боғлиқ.

Нифуроксазиднинг бошқа дори воситалари билан ӯзаро таъсири тӯғрисида маълумотлар эълон қилинмаган.

Нифуроксазид

Юқумли генезли ӯткир ва сурункали диарея (гижжа инвазияси белгиларисиз).

Сурункали колит ва энтероколитлар.

Диареяни даволашда бемор аҳволига ва диареянинг давом этиш муддатига кӯра нифуроксазид билан биргаликда регидратацион терапия ӯтказиш керак(оғиз орқали ёки томир ичига).

Нифуроксазид билан даволанганда спиртли ичимликларни қабул қилиш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва юқори даражадаги диққат ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсири.

Препарат транспорт воситаларини ва/ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсир кӯрсатмайди.

Капсулалар

Нифуроксазид, препаратнинг бошқа компонентлари, 5-нитрофураннинг бошқа ҳосилаларига нисбатан юқори сезувчанлик. Сахараза/изомальтаза танқислиги, фруктозани кӯтара олмаслик, глюкоза-галактозли малабсорбция. 3 ёшгача бӯлган болалар (ушбу дори шакли учун).

100 мг ва 200 мг капсулалар. 10 капсула (100 мг дозада) ёки 5,7,8 капсулалар (200 мг дозада) поливинилхлорид плёнкадан тайёрланган контурли уячали қадоқ ва босилган локланган алюмин зар қоғозга жойлаштирилади. 30 капсула (100 мг дозада) ёки 16, 28 ёки 30 капсула бураладиган қопқоқли пластикдан тайёрланган шишачага ёки бураладиган қопқоқли полимер банкага жойлаштирилади. 8 капсуладан иборат 3 контурли уячали қадоқ (100 мг доза учун) ёки 2 контурли уячали қадоқ, 7 капсуладан иборат 4 контурли уячали қадоқ ёки 5 капсуладан иборат 6 контурли уячали қадоқ (200 мг доза учун) ёки 1 шишача ёки 1 банка қӯллаш бӯйича йӯриқнома билан бирга картон қутига жойланади.

Қаттиқ желатинли капсулалар № 0 сариқ рангли (100 мг доза учун) ва капсулалар № 00 сариқ рангли қобиқ ва олов рангли қопқоқли (200 мг доза учун). Капсулалар таркиби – оқ зарралари мавжуд сариқ рангли гранулаланган кукун.

Ҳомиладорлик даврида ҳомилага салбий таъсири ҳақида маълумот мавжуд эмас. Препарат эҳтиёж туғилганда, ҳомиладор ва эмизиш давридаги аёлларга, эҳтиёткорлик билан тайинланиши мумкин.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бӯлмаган ҳароратда. Болалар қӯли етмайдиган жойда сақлансин.

Микробга қарши восита – нитрофуран. АТХ коди: А07АХ03

Ичга қабул қилинади. Катталар ва 7 ёшдан катта болаларга: 100 мг дан 2 капсула ёки 200 мг дан 1 капсула суткасига 4 маҳал (800мг/сут). 3-7 ёшдаги болаларга: 100 мг дан 2 капсула ёки 200 мг дан 1 капсула суткасига 3 маҳал (600мг/сут). Нифуроксазид билан даволаниш давомийлиги – 7 суткадан ортиқ эмас.

Яроқлилик муддати 5 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сӯнг қӯлланмасин.

100 мг доза учун:
Фаол модда: нифуроксазид 100,0 мг Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза - 23,0 мг, картошка крахмали - 9,0 мг, магний стеарати - 4,0 мг, капсула таркибининг массасини ҳосил қилгунча сахароза 460,0 мг. Қаттиқ желатинли капсулалар №0: 0 [желатин (100 % гача, сув (14-15 %), хинолин сариқ бӯёғи (0,5834 %), қуёш ботиши бӯёғи (0,0026 %), титан диоксиди (0,9740 %)].

200 мг доза учун:
Фаол модда: нифуроксазид 200,0 мг Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза - 58,0 мг, картошка крахмали - 18,0 мг, магний стеарати - 6,0 мг, капсула таркибининг массасини ҳосил қилгунча сахароза 630,0 мг. Қаттиқ желатинли капсулалар №00: [желатин (100 % гача, сув (14-15 %), Қопқоқ: қип-қизил бӯёқ [Понсо 4R] (0,079801 %), патентланган кӯк бӯёқ (0,00165 %), қуёш ботиши бӯёғи (0,093301 %), титан диоксиди (0,813158 %); Қобиқ: хинолин сариқ бӯёғи (0,583356 %), қуёш ботиши бӯёғи (0,002565 %), титан диоксиди (0,974035 %)].

Дозани ошириб юборилишининг ӯзига хос белгилари таърифланмаган. Шошилинч ёрдамнинг стандарт чоралари тавсия этилади.

Рецептсиз.

5-нитрофураннинг ҳосиласи – кенг спектрли таъсирга эга микробга қарши восита. Ошқозон-ичак тракти инфекцияларини даволашда қӯлланилади. Нифуроксазид дегидрогеназ фаоллигини блоклайди ва нафас олиш занжирларини, трикарбонат кислоталари айланишини ва бактериал ҳужайрадаги бошқа биокимёвий реакцияларни жабрлайди. Сезувчан бактерияларнинг мембранасини заифлаштиради, микроорганизмларнинг токсинлар ишлаб чиқаришини сусайтиради. Иммунитетни фаоллаштиради, фагоцит ва титр комплементнинг фаоллигини оширади.

Грамманфий микроорганизмларга нисбатан самарали:

  • Staphylococcus spp.;
  • Streptococcus spp.


Грамманфий микроорганизмларга нисбатан самарали:

  • Salmonella spp.;
  • Klebsiella spp.;
  • Enterobacter spp.;
  • Escherichia coli;
  • Shigella spp.;
  • Proteus spp.;
  • Haemophilus influenzae;
  • Campilobacter spp.;
  • Edwarsiella spp.;
  • Citrobacter spp.;
  • Vibrio cholerae;
  • Yersinia enterocolitica.


Нифуроксазид инсон ичаги нормал микрофлораси ҳолатига таъсир кӯрсатмайди. Ӯткир бактериал диареяда ичак зубиозини тиклайди. Энтеротроп вируслар билан зарарланганда бактериал суперинфекциянинг ӯсишига тӯсқинлик қилади.

Аллергик реакциялар.

ҚӮЛЛАШ МУМКИН БӮЛМАГАН ҲОЛАТЛАР МАВЖУД. ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН АВВАЛ ЙӮРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ
Юқорига
Қаердан сотиб олиш мумкин