САЁҲАТ ПАЙТИДА ДИАРЕЯ

Қишда қуёшга ташналик жуда юқори бӯлади. Атроф кулранг ва қайғули, кунлар қисқа, совуқ... Ва биз иссиқликни излаб, узоқ мамлакатларга – Ҳиндистон, Таиланд, Вьетнам, Бали ва Доминикан оролларига, отланамиз. Қишда қаерга боришни ҳам хоҳлаб қолиш мумкин!

Бундай сафар соғлиқ ва кайфиятга фойдалидир, фақат эҳтиёт чораларини ёдда тутсангизгина. Иссиқ мамлакатларга жӯнаб кетаётганда инсонлар айнан илиқ ва нам иқлим касаллик сабабчиси бӯлган микроорганизмларнинг тез кӯпайишига имконият туғдиришини унутадилар. Жӯмракдан эҳтиётсизлик билан ичилган бир қултум сув, яхши ювилмаган шошқалоқлик билан истеъмол қилинган мева, кафедаги экзотик таом – мана энди дам олиш азобга айланади! Ичимликлар ва овқат билан бирга касаллик қӯзғатувчилари ошқозон-ичак трактимизга маккорона кириб боради.

Саёҳатчида диарея – бу доимий яшаш жойини ӯзгартириш ва асосан илиқ мамлакатларда бӯлиш вақтида пайдо бӯладиган ошқозон-ичак тракти касаллигидир.

Саёҳатчида диарея белгилари

Асосий белги – бир неча кун давомида суюқ нажас келиши. Бундай содда усулда организм инфекциядан қутулмоқчи бӯлади. Кӯпинча, ичбуруғ билан бирга қорин оғриғи, кӯнгил айниши ва қусиш кузатилади. Саёҳатчида диареянинг оғир кечиши белгилари бу нажасда қон аралашмаси мавжудлиги, тананинг юқори ҳарорати (38-39оС гача), ҳамда суюқлик ва тузларни кӯп миқдорда йӯқотиш натижасида юзага келган тиришишлар ҳисобланади.

Диареяда нима қилиш керак?

Биринчи навбатда, шифокорга мурожаат қилиш зарур, айниқса, Сиз ёш болалар билан бирга саёҳат қилаётган бӯлсангиз – оғир оқибатларга олиб келувчи сувсизланиш болаларда жуда тез юзага келади. Аҳвол кескин даражага етмасдан саёҳатчида диареяни даволашни иложи борича тезроқ бошлаш керак.

Даволашнинг асосий қоидаси – йӯқолган суюқлик миқдорини тиклашдадир. Шу мақсадда, организм учун мақбул нисбатда туз компонентлари ва глюкоза сақлаган махсус эритмалар беморга берилади.

Диареяни даволашнинг иккинчи муҳим жиҳати бу унинг бевосита сабабига таъсир кӯрсатишдир: энтеросорбентлар қабул қилиш токсинлар сӯрилишини камайтиради, микробга қарши препарат ва пребиотик тайинланиши зарарли бактерияларни йӯқотади ва ичак нормал микрофлорасини тиклайди.

Саёҳат пайтида диареянинг қандай олдини олиш мумкин?

  • Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг
  • Тишларингизни тозалашда жӯмракдан оқаётган сувдан фойдаланманг
  • Саёҳатга биринчи ёрдам кӯрсатиш учун керакли барча асосий дори воситаларини ӯзингиз билан олинг: таблетка шаклидаги энтеросорбентлар ва Экофурил® капсулалари.

Экофурил® диареяни даволаш учун мӯлжалланган, бактерияга қарши самарали препаратдир. Ушбу препаратнинг асосий таъсир этувчи моддаси – нифуроксазид – фақат ичакда таъсир этади ва қонга сӯрилмайди, шунинг учун унинг қӯлланилиши тизимли антибиотиклар қӯлланишидан фарқли ӯлароқ бутун организмга таъсир қилмайди.

Экофурил® ёрдамчи модда сифатида,ӯзининг ичак нормал микрофлорасини тиклаш хусусияти билан машҳур лактулоза-пребиотикни сақлайди.

  • Сизга таклиф қилинаётган овқатнинг танловига ва уни тановул қилиш жойига эътибор билан ёндашинг. Кӯчадан овқат сотиб олманг
  • Меваларни пӯстлоғини артинг ва уларни бутилкадаги сувда ювинг
  • Фақатгина бутилкадаги сувларни ичинг.

Ушбу оддий қоидаларга риоя қилиш Сизга саёҳатдан тӯлиқ баҳраманд бӯлиш имкониятини беради.

← Мақолаларга қайтиш

ҚӮЛЛАШ МУМКИН БӮЛМАГАН ҲОЛАТЛАР МАВЖУД. ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН АВВАЛ ЙӮРИҚНОМА БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИНГ
Юқорига
Қаердан сотиб олиш мумкин