Болалар ичак инфекциялари билан анча тезроқ зарарланадилар, ва катталарга нисбатан заҳарланиш ва касалланишларни оғирроқ бошларидан кечирадилар. Ёз фасли фақатгина ёқимли дақиқалар билан ӯтиши учун, қуйидаги 7 оддий тавсияларга риоя қилинг:
- Фарзандингиз қӯлини совун билан ювинг – ҳожатхонадан ва сайрдан кейин, овқатдан ва уйқудан олдин ва ҳоказо.
- Сайрга ӯзингиз билан албатта антибактериал салфеткалар/гель олинг. Уларни фарзандингизни бир нима билан сийлашдан аввал қӯлланг – қӯлларини артинг.
- Сабзавот ва меваларни яхшилаб ювинг, экзотик мамлакатларда- ичимлик суви билан ювинг.
- Фарзандингиз ичиши учун фақат қайнаган (ёки текширилган ишлаб чиқарувчининг бутилкадаги) сув ва сут беринг.
- Овқат яхшилаб иссиқликдан ӯтиши керак (айниқса, бозордан олинган сут ва сут маҳсулотлари, ҳамда гӯшт, балиқ, тухум ва ҳоказолар).
- Болалар столи учун мӯлжалланган маҳсулотларни узоқ вақт давомида сақламанг. Болалар учун озиқ-овқат музлатгичда, ёпиқ ва янги (айнимаган) ҳолатда сақланиши керак. Кечаги сабзавотли бӯтқалар билан тажриба ӯтказмаслик лозим. Кичкинтойга янги тайёрланган таомларни беринг.
- Биринчи ёрдам тӯпламида доимо ичак фаолиятининг бузилиши учун мӯлжалланган препаратларни сақланг: сорбентлар, сув-туз балансини тиклаш учун эритмалар, шунингдек ичак инфекцияларига қарши ва микрофлорани тикловчи препарат - Экофурил® (3 ёшдан катта болалар учун).